40-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида инглиз ва рус тили фан ойлиги юқори савияда ўтказилди.
Байрам дустурлари, викторина ва танловларга бой ўтган ой давомида ўқувчилар хорижий тиллар бўйича эгаллаган билимларини мустаҳкамлашдан ташқари, Россия, Британия, АҚШ халқлари маданияти билан яқиндан танишиш имконига ҳам эга бўлишди.
Фан ойлигининг якунига бағишланган бадиий кечада жаҳон адабиётининг таниқли вакиллари асарлари асосидаги саҳна кўринишлари намойиш этилди. Ўқувчилар турли миллат ва элатларнинг миллий байрамлари, урф-одатлари ҳақида хорижий тилларда сўзлаб беришди. Шеърлар, куй-қўшиқлар янгради.
Тадбир якунида фаол ўқувчилар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мадина ФУРҚАТОВА.