30-мактабда стипендия таъсис этилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бу ҳақида оила бошлиқларининг фарзанд тарбиясидаги ўрни ва масъулиятини ошириш мавзуида ташкил этилган оталар йиғилишида маълум қилинди.

Ўқувчилар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида ўтказилган тадбирда ёшлар билан юз бериши мумкин бўлган нохуш ҳолатлар, уларнинг сабаблари, олдини олишда ота-оналар ва таълим муассасаларининг роли, ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилишга маҳалла фуқаролар йиғини, 3-сектор ва мактаб мутасаддилари жалб этилди. Таълимда сифат-самарадорлик, ўқувчига хос одоб-ахлоқ меъёрлари, фан олимпиадалари натижаси таҳлил қилинди. Фан ўқитувчилари ва синф раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

Йиғилиш иштирокчиларидан таълим самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар олинди. Таълимда юқори натижаларга эришаётган, фан олимпиясининг туман босқичида ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларнинг оталарига ташаккурнома ва эсдалик совғалари берилди. Шунингдек, аъло баҳоларга ўқиётган ўқувчилар учун мактаб директори стипендияси таъсис этилгани эълон қилинди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM