Ёшлар банд бўлиши керак

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг иқтидор ва имкониятларидан унумли фойдаланиш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири саналади. Бинобарин, давлатимиз раҳбари юритаётган сиёсатнинг мазмун-моҳияти ҳам шунда.

Туман ҳокимлигида ушбу мавзуга бағишланган қабул ўтказилди. Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ҳамда Жомбой туманлараро бўлинмаси мутасаддилари иштирокида ўтган тадбирда ёшларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилди. Уларнинг фикр-мулоҳазалари, таклиф-ташаббуслари эшитилди.

Қабул давомида уюшмаган ёшларни иш билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида мавжуд бўш иш ўринлари ёшларга таклиф этилди. Ихтисослиги, касб-ҳунаридан келиб чиқиб, уларни корхона, ташкилот ва муассасаларга ишга жойлаштириш чораси кўрилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM