6-, 44-, 46-умумтаълим мактаблари финалда. Мусобақа давом этмоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туманимизда футбол бўйича ҳоким кубоги мусобақалари ўтказилмоқда. Тадбир “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони ижросини таъминлаш ҳамда ёшларни спортга кенг жалб этиш мақсадида ташкил этилган.

Биринчи босқич ҳудудлар бўйича таълим муассасаларининг 11-12 ёшли ўқувчилари ўртасида ўтказилади. Ҳудуд саралаш босқичида ғолибликни қўлга киритган жамоа финал учун беллашади.

Бугунги кунга қадар 1-, 2-, 3-ҳудудларда ғолиблар аниқланди. Яъни, 6-, 44-, 46-умумтаълим мактаблари финал учун йўлланмани қўлга киритишди.

Танлов якунида ғолиблар туман ҳокими кубоги ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Зубайдулло ҲОЛМАТОВ,

туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM