Ғазиралик ёшларнинг борар манзили бор

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Сўнги йилларда юртимизда ахборот­кутубхона хизматини такомиллаштириш ва ёшлар ўртасида мутолаа маданиятини юксалтириш борасида изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бу борада, чекка қишлоқлар ҳам эътибордан четда қолаётгани йўқ. Ҳусусан, Ғазира маҳалласида очилган зиё маскани ғазиралик ёшларни қувонтирди. Энди уларнинг борар манзили бор.

– Ушбу кутубхона “Мубинахон” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилди, – дейди кутубхона мудираси Нигора Зоирова. – Бу ерда 300 дан ортиқ электрон ҳамда 2000 мингга яқин бадиий ва илмий адабиётлар жамланмаси мавжуд.

Ўқувчилар ҳар бир мутолаа қилаётган асарини ички оламига кириш учун, ўқув хоналари ёруғ ва шинам қилиб қурилган. Айни вақтда аъзолар сони 250 нафарга етди.

Китоблар оламига кирган инсоннинг нафақат маънавияти, балки дунё қариши, онгу тафаккури юксалади. Президентимиз ёшларни билимили бўлиши учун “Ёш китобхон” танловини ташкил қилганди. Бу ҳам ўсиб келаётган ёш авлоднинг китобга бўлган мехрини янада оширди. Зотан, китобга мехр қўйиб уни мутолаа қилган кишидан ёмонлик чиқмайди.

Ойгул ФАРМОНОВА.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM