Мурожаатларга ечим топиш – пировард мақсад

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Халқ қабулхонасида туман ҳокими Қаюм Собиров аҳоли вакиллари билан учрашди. Тадбирда фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар атрофлича муҳокама этилди.  

Қанғли маҳалласида истиқомат қилувчи Т.Абдураззоқов ишга жойлашишда амалий ёрдам сўради. Унинг бу борадаги мурожаати шу жойнинг ўзида ижобий ечим топди. Шунингдек, меҳнат фахрийси С.Худойбердиевнинг Сарча-Хитой қишлоқ ички йўлларини таъмирлаш, пиёдалар йўлаги қуриш юзасидан ҳашар уюштириш таклифи қўллаб-қувватланди. Маҳаллий бюджет ҳисобидан цемент ажратилиши, аҳоли вакиллари иштирокида ҳашар қилишга келишиб олинди.

Айниқса, тадбиркорликни йўлга қўйиш истагидаги фуқаролар сони ортиб бораётгани қувонарлидир. Хусусан, оилавий касаначилик, кичик тадбиркорлик тармоқларидаги ташаббуслар учун давлатимиз томонидан қатор имтиёз ва имкониятлар яратиб бериляптин. Бугунги тадбир давомида Ш.Исломов, Т.Мамаражабова каби фуқароларнинг ушбу мазмундаги мурожаатлари юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Ҳоким қабулида 50 нафарга яқин аҳоли вакилларининг мурожаати мутасаддилар назоратига олинди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM