Суд фаолиятига доир ахборот чекланмайди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Президент Ш.Мирзиёев Конституциямиз қабул қилинганлигининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида “Оммавий ахборот воситалари қонунийликни қарор топтиришда жамият кўзгусига айланиши керак. Демакратик жамиятда барча давлат хизматчилари ОАВ билан яқин ижтимоий ҳамкорлик қилишга ўрганиши зарур” дея таъкидлагандилар.

Дарҳақиқат, сўз эркинлиги ва эркин ахборот олиш ҳуқуқи кейинли йилларда жамиятимиз ҳаётида туб бурилиш ясамоқда. Жумладан, суд ҳокимияти ҳамда тўртинчи ҳокимият ҳисобланган журналистиканинг ўзаро ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилди, десак муболаға эмас.

Суд муҳокамаси ошкоралиги, судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқининг амалга оширилиши, шунингдек, мазкур масалага оид қонун ҳужжатларининг бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида 2020 йилнинг 21 февраль куни Олий суд Пленуми қарори қабул қилинди. Ҳужжатда жамоатчиликка ўз вақтида ва объектив ахборот бериш жамиятда ҳуқуқий хабардорлик даражаси ошишига имкон яратиши қайд этилган. Бу эса одил судловни амалга оширишнинг муҳим кафолати ҳисобланади. Бинобарин, пировард мақсад судлов фаолияти устидан жамоатчилик назоратини таъминлаш ва судга нисбатан жамият ишончини оширишдан иборат.

Фуқароларнинг қонун олдида тенглиги принципига асосан, судлар фаолиятига доир ахборотни олиш ҳуқуқи барча учун амал қилади. Яъни, фуқароларни тили, жинси, ирқий, миллий мансублиги, диний, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеига қараб чеклашга йўл қўйилмайди.

Суд муҳокамаси ошкоралиги оммавий ахборот воситалари вакилларига суд мажлисида қатнашиш имконияти берилиши билан таъминланади. Журналистларнинг қонунда назарда тутилмаган асосларга кўра, суд мажлиси залига киришига тўсқинлик қилишга йўл қўйилмайди. Судлар фаолиятига доир ахборотни олиш фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий суд ишларини юритиш вазифаларини амалга оширишга хизмат қилиши ва судлов фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга олиб келмаслиги лозим.

Суд ҳокимиятининг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлигидан бош мақсад халқимизни рози қилиш, унинг турмушини яхшилаш ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган.

Умида ВАҲОБОВА,

туман маъмурий суди раиси.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM