Муаммолар бартараф этилмоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“Ўзбекистон” телеканали орқали эфирга узатиладиган “Ахборот 24” информацион дастурининг жорий йил 14 сентябрдаги сонида Жомбой туманидаги айрим кўп қаватли уй ва ижтимоий соҳа объектларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари қониқарли бажарилмагани танқид қилинганди.

Айни вақтда туманимизда 38 та кўп қаватли уй-жойлар мавжуд бўлиб, уларнинг 30 таси сўнгги 3 йилда мукаммал таъмирланган.

“Жомбой Шодлик” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига қарашли 16 та, “Жомбой лолазор” ширкатига қарашли 5 та уй мавжуд. Улар кўп қаватли уй мулкдорларига бориб, ўз хизматларини таклиф қилади. Аҳолига қайси бирининг таклифи маъқул бўлса, аъзо бўлади. Аъзоларнинг тўлаш эҳтиёжига қараб, бадал суммаси белгиланади. Масалан, ойига 16 минг сўмдан. Ушбу маблағ йиллар давомида жамғарилади. Уйлар таъмирталаб ҳолга келганда шу пул ҳисобидан таъмирлаб берилади.

Лавҳада тилга олинган ҳолатлар туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими томонидан назоратга олинди. Гулистон маҳалласи, Лолазор кўчасидаги 4-, 5-, 7-уйларнинг ертўла қисмидаги канализация тармоғи билан боғлиқ муаммолар, йўлакларнинг таъмирланиши, Шодлик маҳалласидаги 21-уйнинг том қисми билан боғлиқ носозликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белигаб олинди. Муаммоларни бартараф этиш юзасидан амалий ишлар бошлаб юборилган.

Шунингдек, 31-мактабгача таълим муассасаси ва бошқа ижтимоий соҳа объектларида ҳам куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш юзасидан ишлар давом этяпти.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM