Жомбойлик ёшлар вилоят босқичига йўлланма олди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Мамлакатимизда спортни ривожлантириш масаласи давлат сиёсатининг муҳим йўналиши экани сир эмас. Айниқса, ёшлар ўртасида иқтидорли футболчиларни тайёрлаш, уларни тарбиялаш бўйича самарали ишлар ташкил қилинган. Бинобарин, карантин чекловлари юмшатилиши билан нуфузли мусобақалар ҳам тикланмоқда. “Футболимиз келажаги”, “Маҳаллада футбол”, “Чарм-тўп” мусобақалари шулар жумласидандир.

Жомбойлик 9-12 ёшлилар “Футболимиз келажаги”, 13-14 ёшлилар “Маҳаллада футбол” ҳамда 15-16 ёшлилар “Чарм-тўп” туманлараро саралаш ўйинларида муносиб иштирок этаётгани қувонарлидир. Хусусан, туманимиз шарафини ҳимоя қилаётган “Нагоҳон”, “Шерқўрғон”, “Навоий” маҳалла жамоалари Тойлоқ туманида ўтказилган мусобақада иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллашди.

Вакилларимиз “Маҳаллада футбол” ҳамда “Чарм-тўп” йўналишларида 2-, “Футболимиз келажаги” йўналишида эса 1-ўринни эгаллаб, вилоят босқичига чиқди.

Зубайдулло ҲОЛМАТОВ,

туман спорт бўлими бошлиғи.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM