Ёш ходимлар билимини ошириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишда муҳим

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жомбой ва Булунғур туманларининг ҳуқуқ-тартибот ораганлари мутасаддилари иштирокида ўқув-семинари ўтказилди.

Тадбирда жиноят ишлари бўйича Жомбой туман суди раиси М.Шерйигитов, жиноят ишлари буйича Булунғур туман суди раиси Г.Негматов, Жомбой туман прокурори А.Турумов, Булунғур туман прокурори ўринбосари С.Каримов, Жомбой туман ички ишлар бўлими бошлиғи С.Шавманов ҳамда ҳар икки туманнинг прокуратура, ички ишлар бўлими ходимлари, тергов бўлими масъуллари, пробация гуруҳи вакиллари ва профлактика инспекторлари қатнашди.

Семинарда “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони мазмун-моҳияти, ижроси юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, “Суд ҳокимяти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори юзасидан маълумот берилди. Ёш терговчи ва суриштирувчиларнинг билимини ошириш, одил судловга эришиш даражасини кучайтириш масаласи суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан экани айтилди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган масалаларда тажрибали ходимлардан маслаҳат олишди.

2015-2020 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM