Қўлбости, Талдираззоқ ва Сарой маҳаллаларида намунавий гузарлар иш бошлади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Эҳтиёжманд қатламни қўллаб-қувватлаш, ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлашда ҳунармандчилик марказлари, маҳалла гузарлари ташкил этишнинг ўзига хос ўрни бор. Президентимиз раҳбарлигида жорий йилнинг 14 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам ушбу жиҳатга алоҳида эътибор қаратилганди.

Вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида туманимизнинг Ҳолвойи, Шерқўрғон, Катта қишлоқ маҳаллаларида ёшлар ва хотин-қизлар ҳунармандчилик гузарлари ташкил этилганидан хабарингиз бор. Ана шундай марказлар Қўлбости, Талдираззоқ ва Сарой маҳаллаларида ҳам иш бошлади.

Ташаббусни оммалаштириш, тажриба алмашиш мақсадида амалий семинар ўтказилди. Маҳалла раислари ва маслаҳатчилари қатнашган тадбирда ҳар уч маҳаллада амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Камчиликлар юзасидан таклиф ва маслаҳатлар берилди.

– Қўлбости маҳалласидаги тикувчилик цехида ёш қизларга “Устоз-шогирд” анъаналари бўйича сабоқ берилаётгани, Талдираззоқда оилавий боғча ташкил қилингани, саройликларнинг балиқчилик, иссиқхона хўжаликлари ҳамда ширинликлар ишлаб чиқаришдаги ташаббуслари эътиборга молик, – дейди туман ҳокимлиги мутахассиси Ҳ.Ўсарова. – Тўғри, айрим камчиликлар бор. Олайлик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик йўналишларида тарғибот ишлари етарли бўлмаяпти. Аммо ташаббус кенг тус оляпти, муҳими шу. Яқин кунларда ҳар бир маҳаллада шу каби гузарлар ишга тушади. Натижада, юзлаб оилалар доимий даромад манбаига эга бўлади.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM