Вилоят кенгаши депутати: Эҳтиёжманд қатламни тадбиркорликка жалб этиш муҳим

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ҳолвойи сайлов округидан вилоят кенгаши депутатлигига сайланган Ҳ.Ўроқов туманимизнинг 1-сектори ҳудудида амалга оширилаётган саховат ва кўмак тадбирлари билан танишди.

Ўзбекистон либерал-демократик партияси вакили эҳтиёжманд қатламни тадбиркорликка жалб этиш юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирар экан, бу борада Шерқўрғон, Наймантепа, Саричашма маҳаллаларидаги ишларни ижобий баҳолади.

Аҳоли билан мулоқот давомида “Темир дафтар”га киритилмаган, аммо ижтимоий жиҳатдан кам таъминланган 26 та оилага бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Шунингдек, бандлиги таъминланмаган хотин-қизлар учун ўн бошдан “Броллер” наслли товуқ жўжалари берилмоқда.

 Туманимиз маҳаллаларида депутат иштирокидаги учрашувлар давом этяпти. Айни пайтда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ечим топиш, фаолларнинг таклиф, мулоҳазаларини умумлаштириш мақсадида махсус телеграм гуруҳи ишга туширилган.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM