Сиёсий партиялар

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси

2008 йил 20 июнь куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва Ўзбекистон "Фидокорлар" миллий демократик партиясининг бирлашиш қурултойи бўлиб ўтди. Шу куни икки партия негизида янги Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси ташкил топди.

Бугунги кунда аъзолар сони 190 мингга яқин. Партия 5578 та бошланғич ташкилотларга эга.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг асосий мақсад-вазифаси миллий анъаналар ва қадриятларни сақлашдан иборат. Партия ҳуқуқий-демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш, фан-техника тараққиётини ва Ўзбекистоннинг глобаллашиб бораётган жаҳонда муносиб ўрин эгаллашини таъминлашни ёқлайди. У биз фахрланадиган миллий анъаналар ва қадриятларимизни сақлаб қолиш тарафдори бўлган инсонлар манфаатларини ҳимоя қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Бундай шахслар партиянинг асосий ижтимоий қатламидир. Партия мустақиллик йилларида бошланган миллий қадриятларни тиклаш, ўзликни англаш, миллий ғояларни шакллантириш ва миллий мустақиллик мафкурасини мустаҳкамлаш, халқнинг маънавий ҳаётида диний анъаналарни тиклаш каби хайрли ишларни изчил, босқичма-босқич ва тизимли равишда давом эттириш тарафдоридир. Ушбу ишни сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш, унинг самарадорлигини ошириш зарур.

“Мақсадимиз – Ўзбекистон фуқароси онгида ўз мамлакатининг тарихий ўтмиши, бугунги куни ва келажаги учун фахрланиш туйғусини тарбиялаш ва мустаҳкамлаш!” – янгиланган Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг асосий шиори ҳисобланади.

Давлатнинг янги халқаро шароитларда ва геосиёсий воқеликда миллий манфаатларни рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш юзасидан амалий қадамларининг тактик ва стратегик мақсадлари ва вазифалари замирида миллий тикланиш ва ривожланишнинг умумий мафкураси ва кенг қамровли дастури мавжудлиги – бизнинг муқаддас орзумиз ва стратегиямиз бўлган - юрт тинчлигиВатан тараққиётихалқ фаровонлиги – умуммиллий ғояси атрофида жамиятимизни бирлаштиришга асосланган йўлини Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси (ЎзМТДП) қўллаб-қувватлай