Рахбарият маърузалари

Жомбой туман ҳокими У.Назаровнинг

8 март – Халқаро-хотин қизлар куни

муносабати билан

Б А Й Р А М Т А Б Р И Г И

Ассалому алайкум қадрли опа-сингиллар!

Муҳтарам онахонлар, азиз аёллар!

Баҳорнинг энг гўзал байрами – Халқаро-хотин-қизлар куни арафасида турибмиз. Халқимизда аёлга эҳтиром ва эъзоз кўрсатиш ота-боболаримиздан колган кўҳна қадрият. Дунёда энг улуғ зот, дея онани эътироф этишимиз бежиз эмас.

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий турмуш даражасини яхшилаш, уларни жамият ҳаётига фаол олиб кириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Ўтган йили Президентимизнинг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинганди. Унга мувофиқ, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг диний маърифат ва ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими тугатилиб, унинг ўрнида хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш мутахассиси лавозими жорий қилинди. Яна бир қувонарли жиҳати шундаки, аёлларнинг ижтимоий турмуш даражасини яхшилашга кўмакашувчи Хотин-қизлар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди таъсис этилди. Қолаверса, Зулфия номидаги давлат мукофоти ҳар бир вилоятдан икки нафар қизларимизга бериладиган бўлди. Жамият ва давлат ҳаётида фаол ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оила фаровонлигига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган аёлларимиз учун “Мўътабар аёл” кўкрак нишони таъсис этилгани эса аёлларга эътибор нечоғли юқори эканини кўрсатади. Бинобарин, аёллар жамиятимизнинг муҳим ва ажралмас бўлагидир.

Яна шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, хотин-қизларимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ҳам тобора ортиб боряпти. Турли соҳаларда фидойилик билан меҳнат қилаётган опа-сингилларимиз ҳар жабҳада фаоллик ва шижоат намуналарини кўрсатишяпти.

Бугун туман аҳолисининг 49 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Улар ижтимоий-иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, саноат ва ишлаб чиқариш соҳаларида меҳнат қилмоқда. Жумладан, таълим тизимида 1510 нафар, тиббиёт соҳасида 980 нафар, тадбиркорлик ва ишбилармонлик тармоқларида 580 нафар аёллар фидойилик намуналарини намоён этмоқдалар. Уларнинг ҳалол меҳнати муносиб қадрланиб, 38 нафари давлат мукофотлари, орден ва медаллари билан тақдирланган.

Бу рақамлар ўз навбатида, эришаётган ютуқларимизда Сиз, азиз опа-сингилларимизнинг катта ҳиссангиз борлигини кўрсатади.

 Мухтарам юртбошимизнинг хотин-қизларни қўллаб-қуватлаш мақсадида қабул қилган фармонларининг яна бир мухим жиҳати шундаки, кўп йиллар турли сохаларда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш сохасида самарали меҳнат қилган, фидоий, фаол онахонларимизни, уларнинг юксак меҳнатини қадрлаганлиги, жамият ва давлат ҳаётида фаол ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оила фаровонлигига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлигини инобатга олиб “Мўътабар аёл” кўкрак нишони таъсис этилгани исботи сифатида туманимизда эллик йил давомида ижтимоий сохаларда фидоийлик билан меҳнат қилган Рўзиева Роҳила опа“Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланганлиги фикримизнинг исботидир.

 Сизларнинг номингиздан Рўзиева Роҳила опани бундай юксак мукофот билан муборакбод этамиз.

Оила тинчлиги жамият фаровонлигини таъминловчи асосий омилдир. Қачон оила тинч бўлади? Қачонки, аёл ўз турмуш-тарзидан мамнуният ҳис этса. Шу маънода, ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, турмуш шароитларини яхшилаш борасида ҳам қатор хайрли ишлар қилиняпти. Жумладан, ўтган 2018 йилда 33 нафар кам таъминланган, ногирон, имконияти чекланган аёллар уй-жой билан таъминланди. Йирик корхона ва ташкилотларга бириктирган ҳолда оилавий тадбиркорлик ва касаначилик фаолиятига жалб этиш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, 15 нафар ногирон аёлларга “Жомбой дон маҳсулотлари” акциадорлик жамияти томонидан тикув машинаси олиб берилди. Улар бугунги кунда касаначи сифатида меҳнат қилишяпти.

 Жорий йилда ҳам ушбу йўналишдаги ишлар тизимли давом этади.

Мамлакатимизда мактабгача таълим тизими тубдан ислоҳ қилинаётганидан барчамиз хабардормиз. Ушбу тадбир бир томондан, келажак авлодни ҳар томонлама етук, маънан баркамол этиб тарбиялаш борасидаги ишларни энг қуйи бўғиндан бошлашни мақсад қилган бўлса, иккинчи томондан аёлларимизга фарзанд тарбиясида кўмаклашиш орқали уларни жамиятнинг энг фаол бўғини сифатида ҳаракат қилишлари, мамлакат ривожида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишлари ҳамда давлат ва жамиятда тутган мавқеларини янада мустаҳкамлашлари учун етарли шарт-шароитлар яратиш мақсад қилинган.

Азиз опа-сингиллар!

Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидор ва имкониятларидан унумли фойдаланишга ҳам алоҳида эътибор қаратиляпди.

Таъкидлаш ўринлики, қизларимиз ҳам ўз истеъдоди, ўзбек қизларига хос нафосат ва закоси билан улғаймоқда. Бугун туманимизда минглаб спортчи, ижодкор ва фан олимпиадаси ғолибалари истиқомат қилишади. Сўнгги йилларда истеъдодли ёшларимиздан Рушана Омонова ҳамда Дурдона Олимова Зулфия номидаги давлат мукофотини, Гулҳаё Нарзуллаева Ўзбекистон чемпионлигини, Динора Ҳусаинова анъанавий мусиқа санъати бўйича Халқаро танлов ғолиблигини қўлга киритди.

 Ўтган 2018 йилда катта муваффақиятга эришган яна бир иқтидорли қизимизнинг эришган ютуқлари хақида алоҳида тўхталиб ўтиш лозим.

 Тумандаги 46-умум таълим мактабида таҳсил олган ва бугунги кунда Самарқанд шахридаги 1-сон академик лицейининг 3-босқич талабаси, фан йўналишида олиб борган тадқиқот ва изланишлари, илмий мақолалари Россия ва Америка журналларида чоп этилган Мафтуна Саматбоева жорий йилнинг 16 январида Қазоғистон Республикасида математика фани бўйича ўтказилган Халқаро фан олимпиадасида фахрли биринчи ўринни эгаллаганлиги учун кумуш медал соҳиби бўлди. Шунингдек, бу иқтидорли қизимиз Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори бўлганлиги, иқтидорли қизларимизнинг сафи янада кенгайганлигидан далолат беради.

Туманимиздаги умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларида яна юзлаб истеъдодли қизларимиз таҳсил олишяптики, уларнинг ҳам келажакда улкан марраларни забт этишларига ишонамиз.

 Зеро, бугун туманимиз номини Республика ва жахон миқёсида танитаётган мана шундай иқтидорли ва истеъдодли қизларимизни тарбиялаган ота-оналарига, устозларига миннадорчилик билдирмоқчиман.

Қадрли опа-сингиллар!

Муҳтарама онахонлар!

Халқимизнинг улуғ фарзанди, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг шундай сўзлари бор: “Аёлга аввало, она мақомида қарасак, унинг нақадар муқаддас эканини англаган, у нима учун табиат мўжизаси деб улуғланишини тушунган бўламиз”.

Бугун сиз, мунис аёлларни, сизнинг тимсолингизда туманимиздаги барча хотин-қизларимизни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Барчангизга узоқ умр, келгуси фаолиятингизда улкан зафарлар, оилавий хотиржамлик тилайман.

Яна бир бор байрамингиз мубора

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан байрам  ТАБРИГИ

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллиги муносабати билан туман халқига ТАБРИГИ

1 октябр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам табриги

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2019 © Хокимият Джамбайского района. Разработан в: SAKTRM