Ёдингизда бўлса, “Жомбой деҳқон бозори” МЧЖнинг Ғазира маҳалласида жойлашган филиали тартибга олиниши, бу борада тадбиркорлик субъектларига таклиф берилгани ҳақида аввал хабар қилгандик. Ушбу хайрли иш рўёбга чиқа бошлади.
Ҳудуддаги собиқ машина-трактор паркига тегишли бўлган бир гектардан ортиқ майдон замонавий бозор филиали қуриш учун ташаббус билан чиққан тадбиркорга ажратиб берилди. Айни пайтда лойиҳа ҳужжатлари, бозорнинг бўлажак қиёфаси, тархи ишлаб чиқилди.
Август ойига қадар ишга туширилиши кутилмоқда.