Ташвиқот қандай бўлиши керак?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Яқинда Марказий сайлов комиссияси томонидан депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Унда оммавий ахборот воситалари, босма, кўргазмали, аудиовизуал ва бошқа материаллар орқали сайловолди ташвиқотини ўтказиш, учрашувлар ташкил этиш тартиби белгиланган.
Қайд этиш жоизки, сайловолди ташвиқоти номзодларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирги куннинг эртасидан бошланади. Овоз бериш бошланишидан бир кун олдин тўхтатилади. Бунда номзодлар тенг ҳуқуқларга эга бўлиб, уларнинг номидан ишончли вакиллар тайинланиши мумкин.
Ташвиқот материалида номзоднинг кейинги фаолият дастури, сиёсий партиянинг мақсади ва сайловолди платформаси акс этиши мақсадга мувофиқ. Давлат суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига қарши қаратилган, халқнинг саломатлиги ҳамда маънавиятига таҳдид солувчи, уруш, миллий нафрат, ирқий ва диний адоват мазмунидаги ташвиқот ўтказиш тақиқланади. 
Номзод конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартириш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини чеклашга даъват қилмаслиги керак. Сиёсий партиянинг дастури ёки сайловолди платформаси тўғрисидаги ахборот депутатликка номзодларни ёқлаб овоз беришга даъват этган ҳолда ўтказилади.
Зафар САФАРОВ, туман ҳокимлиги бош юрисконсульти.

2015-2024 © Хокимият Джамбайского района. Разработан в: SAKTRM