Жаҳонгир ҲАЙДАРОВ, Қудуқли маҳалласи:
– Яқинда 50 та Исроил куркасини харид қилдик. 30-35 килограмгача гўшт берар экан. Қолаверса, қуён парваришлаймиз. "Рекс", "Янги Зеландия" қуёнидан 10-15 килограмм гўшт олиш мумкин. Бу маҳсулдор қуён. Четдан катта валюта ҳисобига келтирилади. Уй шароитида кўпайтириб, парҳезбоп гўшт ва мўйна олиш имконимиз бор. Бизнинг шароитда ҳар икки соҳани ривожлантириб, катта даромад олса бўлади. Шу мақсадда иш бошлаганмиз.