Ёшлар иттифоқи ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида “Йил сардори” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Ҳудудий босқичда юқори натижага эришган 20 нафарга яқин ўқувчилар билим-маҳоратлари, бошқарувчанлик салоҳиятларини намойиш этишди.
Танлов натижаларига кўра, “Камалак”нинг 10-14 ёшли сардорлари ўртасида 28-умумтаълим мактаби ўқувчиси Зилола Абдуҳалилола биринчи ўринни эгаллади. Иттифоқ сардорлари бўйича эса 40-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқувчиси Мадина Фурқатова вилоят босқичига йўлланма олди.
Маълумот учун мазкур танлов мактаб ва секторлар кесимида ҳудудий босқичда ўтказилганди. Унда жами 2 мингдан ортиқ ўқувчилар ўз имкониятларини синаб кўришди.