Олий Мажлис вакиллари иштирокида туман кенгаши сессияси ўтказилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги – ХХI сессияси ўтказилди. Тадбирни кенгаш раиси Қаюм Собиров олиб борди.

Кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти, унда белгиланган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда ҳудудий дастурларни тайёрлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Сессияда иштирок этган Олий Мажлиси Сенатининг Мудофа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Ф.Боқиев сўзга чиқиб, Президент Мурожаатномасида сўз юритилган, давлатимиз раҳбари томонидан қуйи тизим мутасаддиларига белгилаб берилган вазифалар бўйича тушунча берди.

Шунингдек, 2021 йил учун туманда режалаштирилган қишлоқ хўжалигига доир лойиҳаларни амалга ошириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама этилди. Ушбу масала юзасидан Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Актам Ҳайитов сўзга чиқди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор лойиҳалари қабул қилинди.

2015-2024 © Хокимият Джамбайского района. Разработан в: SAKTRM