Ҳоким ёшлар ташаббусини қўллаб-қувватлади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Саноқли кунлардан сўнг янги ўқув йили бошланади. Қолаверса, айни вақтда давом этаётган олий таълим муассасаларига қабул жараёни ҳам якунига етиш арафасида. Демак, олдинда иқтидоридан келиб чиққан ҳолда ёшларни касб-ҳунар, ижод ва санъат, тадбиркорлик ва бизнес фаолиятига йўналтириш масаласи турибди.

Сектор раҳбарларининг жойларда ёшлар билан юзма-юз мулоқот ва учрашувлари ташкил этилаётгани бежиз эмас. Шундай тадбирлар 7-, 8-, 12-умумтаълим мактаби ўқувчилари ҳамда Тут маҳалласида истиқомат қилувчи ёшлар иштирокида ўтди.

Тадбир давомида туман ҳокими Қаюм Собиров ўқувчи-ёшлар учун яратиб берилаётган имкониятлар, олий таълим муассасаларига қабул жараёнларининг шаффофлаштирилаётгани, тадбиркорлик учун кўзда тутилган имтиёзлар масаласига тўхталди.

– Иқтидорсиз инсон бўлмайди, – деди ҳоким. – Кимдир адабиётга, кимдир санъатга, бошқа биров тадбиркорлик ёки ҳунармандчиликка қизиқади. Муҳими, ўзингизда мавжуд иқтидорни илғаш, олдингизга аниқ мақсад қўйиш ва унга сари интилишдан иборат. Ҳар қандай масалада сизга кўмакчи бўлиш, орзуларингиз рўёби учун ёрдам бериш бизнинг вазифамиздир.

Учрашувда ёшлар муаммо ва таклифлари билан мурожаат қилишди.

Д.Олимбоев, Д.Собирова, Ф.Мирзаеванинг тадбиркорлик, М.Муродованинг ҳудудий кутубхона ташкил этиш, Ф.Файзуллаевнинг ўқув курси очиш борасидаги таклифлари туман ҳокими томонидан қўллаб-қувватланди. Уларга амалий ёрдам кўрсатилиши белгиланиб, мутасаддилар бириктирилди.

Тадбир сўнгида фаол ёшлар бадиий асарлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

2015-2024 © Хокимият Джамбайского района. Разработан в: SAKTRM