Мактаб томорқалари ҳам бўш қолмайди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Томорқа майдонларидан самарали фойдаланиш бугунги куннинг муҳим вазифаси саналади. Ушбу масала давлатимиз раҳбари эътиборида экани ҳам бежиз эмас. Аҳоли ижтимоий турмуш даражасини ошириш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабни қондиришда томорқа майдонлари асосий ўрин тутади.

Шу билан биргаликда ижтимоий соҳа объектлари учун ажратилган экин майдонларини ҳам ўз ҳолига ташлаб қўйиш ярамайди. Олайлик, умумтаълим мактаби ҳовлиси саналган ҳудудга экин экиб, даромад олиш, шу ҳисобдан муассаса ривожини оз бўлса-да таъминлаш имкони мавжуд.

Ижтимоий тармоқларда Каттақўрғон туманидаги 20-мактаб жамоасининг бу борадаги тажрибаси ёритилди. Директор Зайнаб Бердиева ташаббуси билан таълим даргоҳи ҳудудида замонавий, ҳосилдор қулупнай кўчатлари парваришланмоқда. Ҳадемай мевалар ички бозорга етказиб берилади. Ўз навбатида тушган маблағ ҳисобидан мактаб учун қўшимча имкониятлар яратиш ёки қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш мумкин.

Ушбу ташаббус жомбойлик ўқитувчи-педагоглар орасида кенг муҳокама қилинди. Бугун туман халқ таълими бўлими мудири в.б. Ғ.Муродов бошчилигида 4-, 6-, 7-, 11-, 15-, 13-умумтаълим мактаби вакиллари тажриба алмашиш мақсадида Каттақўрғон туманига борди. Карантин қоидалари таъминланган ҳолда ўтган суҳбат давомида мактаб томорқасидан самарали фойдаланиш, қулупнай навини парваришлаш борасида фикр билдирилди.

Жорий мавсумдан Жомбой мактабларида ҳам ушбу ташаббус амалиётга татбиқ этилиши режалаштирилган.

 

2015-2024 © Jomboy tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM