Кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда

Тумунимизда нарх-навонинг асоссиз оширилишига қарши курашиш мақсадида зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Туман ҳокими раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан тадбиркорлик субъектларида мониторинг ишлари ўтказилаётганидан хабарингиз бор. Жараёнда яна бир хайрли иш амалга оширилди.

Иккинчи сектор раҳбари А.Турумов ташаббуси билан ҳудудларда кўчма савдо шохобчалари ташкил этиляпти. Ҳусусан, Қўлбости ва Нўш маҳаллаларида озиқ-овқат, бирламчи эҳтиёж товарлари арзонлаштирилган нархда сотилди.

– Ҳаридорга нисбатан инсофсиз муносабатда бўлган ҳар қандай тадбиркор маъмурий жавобгарликка тортилади, – дейди инқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлими бошлиғи У.Исанов. – Бу борада давлат солиқ инспекцияси ходимлари иштирокида мунтазам назорат тадбирлари ўтказяпмиз. Кўчма савдо ярмаркалари бу борада самарали усул бўлди. Бу каби ярмаркалар ҳар бир ҳудудда ташкил этилиши режалаштирилган.

2015-2024 © Jomboy tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM