Жомбойда келгуси йил “Замонавий мактаб” ташкил этилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“Замонавий мактаб”ларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди. Ҳужжат умумтаълим мактаблари ҳолатини яхшилаш, муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, қишлоқ ва шаҳар мактаблари ўртасидаги тафовутни қисқартириш, таълим сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган ислоҳотларни янада кенгайтиришни кўзда тутади.

Қарор билан янги турдаги умумтаълим муассасаларини барпо этиш ва муқаддам қурилган биноларни босқичма-босқич замон талабларига мослаштириш, ўқув-тарбия жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 2020 йил мартга қадар манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда хорижий тажриба ҳамда мамлакатнинг табиий иқлим шароитларига мос “Замонавий мактаб”ларни қуриш ва реконструкция қилишнинг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқади. Умумтаълим муассасаларини замонавий мебель ва жиҳозлар, ўқув лаборатория асбоб-ускуналари, ўқув-услубий материаллар, компьютер ва мультмедиа ҳамда видео-кузатув воситалари билан жиҳозланишига алоҳида эътибор қаратилиб, янги меъёрлар қўлланилади.

“Замонавий мактаб”ларнинг дарсликлар ва ўқув қўлланмалар, бадиий ва бошқа адабиётлар билан таъминланганлиги, ўқув-тарбия жараёни, ўқувчиларнинг спорт билан шуғулланиши ҳамда дарсдан ташқари фаолияти эътиборга олинади. Шунингдек, раҳбар ва педагог-ходимларга қўйиладиган талаблар ҳам ишлаб чиқилиши кутилмоқда.

“Инновация, технология ва стратегия маркази” давлат унитар корхонаси “Замонавий мактаблар”га қўйилган талаблар асосида баҳолаш бўйича масъул ташкилот ҳисобланади. Мувофиқлик сертификати бериш, баҳолаш жараёнига тегишли давлат органлари ва ташкилотлари, етакчи хорижий консалтинг компанияларини жалб этиш “Инновация, технология ва стратегия маркази” ДУКнинг қўшимча вазифаларидир.

2020-2022 йилларда таълим муассасаларини “Замонавий мактаб” талаблари асосида янгидан қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг асосий параметрлари тасдиқланди.

Хусусан, 2020 йилда Самарқанд вилоятидаги 16 та мактаб реконструкция, 5 таси мукаммал таъмирланади. 2021 йилда эса 31 та, 2022 йилда 30 та умумий ўрта таълим мактаби реконструкция ҳамда мукаммал таъмирлашдан чиқарилади.

Хусусан, 2020-2021 йилларда туманимиздаги 1 та мактаб ушбу лойиҳага киритилган.

Лойиҳага халқаро молия институтларининг кредит ва грантлари жалб этилиши ҳам режалаштирилган.

Вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.

2015-2024 © Jomboy tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM