500 нафардан ортиқ УСК аъзоси ўқитилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Мамлакатимизда йирик сиёсий тадбир – Қонунчилик палатаси ҳамда ҳудудий кенгашларга сайлов учун қизғин ҳозирлик кўриляпти. Сайлов кодексига мувофиқ, комиссия аъзолари амалдаги қонунчилик юзасидан пухта билимга эга бўлиши талаб этилади. 
Туманимизда 47 та ягона сайлов участкалари тузилган бўлиб, жараённи ташкил этиш ва ўтказиш учун 500 нафардан ортиқ вакиллар жалб этилган. Шу кунларда улар Сайлов қонунчилиги бўйича тайёргарликдан ўтмоқда.
Туман сайлов комиссияси қошида ташкил этилган ўқув курсларида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Сайлов кодекси ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни, сайлов ўтказиш механизми юзасидан тушунча бериляпти. Тренинглар вилоят ва республика олий таълим муассасалари, ҳуқуқ¬-тартибот органларининг мутахассислари томонидан олиб бориляпти.
– Сайлов халқнинг иродасини ифода этувчи муҳим тадбир, – дейди туман сайлов комиссияси раиси И.Асроров. – Унга пухта тайёргарлик кўриш, қонун меъёрларига тўлақонли амал қилган ҳолда ўтказиш зарур. Участкалар таркибини ўқитиш учун ташкил этилган семинар¬тренингларда асосий эътибор шунга қаратилган. Мақсад шаффофлик ва адолат меъёрларини таъминлашдан иборат.

2015-2024 © Jomboy tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM