Ҳоким ўринбосари ўқиган мактабига борди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Китобхонлик мавзуидаги тарғибот тадбирлари мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёйгани қувонарли. Айниқса, мутасадди раҳбарлар, фан, маданият, санъат намоёндаларининг ўзи таҳсил олган мактабига китоб совға қилиши анъанага айланмоқда. Бу ўқувчи-ёшларда келажакка ишонч, ғурур-ифтихор уйғотиши шубҳасиз.
Навбатдаги тадбир 46-умумтаълим мактабида ўтди. Туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Анваржон Юсупов кўп йиллар аввал ушбу даргоҳда таълим олган.
- Устозларимиз ўгитлари ҳануз ёдимизда, - дейди А.Юсупов. - Бизга аввало, инсонийлик, эзгуликни сингдиришга ҳаракат қилишарди. Бадиий асарларга қизиқтиришарди. Бир асарни бутун синф ўқиб бўлгач, баҳс уюштирардик.
Ўйлашимча, яшашдан мурод яхши инсон бўлиш. Бунда бадиий асарлар мутолааси катта аҳамият касб этади.

2015-2019 © Jomboy tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM