Шайх Худойдоди вали маънавияти ва маънавий меросимиз

Шайх Худойдоди вали маънавияти  ва маънавий меросимиз.

 

Мустақиллик йилларида жамиятимизнинг қатор соҳаларида юз бераётган ўзгаришлар, жумладан тарихимизни тўғри ёритишга ёндошиш, маънавий қадриятларимизнинг тикланиши, халқимиз тарихий хотирасининг жонланиши ҳамда иносонпарварлик ғояларининг ҳаётимизда табора кенгроқ тадбиқ этилиши мустақиллигимизнинг шарофати  ва ғоявий рамзи сифатида ўз аксини топмоқда. Ҳар бир юртдошимизнининг қалбини ифтихор  ва ғурурга тўлдирадиган хулоса шу бўлдики, 25 йил давомида мамлакатимизнинг ҳам иқтисодий ҳам ижтимоий жиҳатдан ривож топиши билан биргаликда маънавий -маърифий ривожланганлиги ғоятда теран ва бакувват бўлган тарихий илдизларимизга ,яъни буюк боболаримиз, алломаларимизга, аънавий меросимизга хукуматимизнинг эътибори қанчалар катта эканлигини, сўз билан таъриф бўлмайдиган даражада буюк ишлар килинганлигини эътироф этиб ўтиш лозим.

Мустакиллик туфайли миллий қадриятларимиз тикланди. Ўтган қисқа давр мобайнида улуғ бобокалонимиз Амир Темур, Ҳадис мулкининг султони Исмоил Ал Бухорий, Даромий, Мотрудий каби буюк аллома-ю-фузалоларнинг ҳоки пойлари ётган жойлар обод бир зиёратгоҳга айлантирилди. Уларнинг юбилейлари юртимизда кенг нишонланди.

Ана шундай улуғ алломалардан бири туманимиздаги Ғазира қишлоғида яшаб ижод этган Хўжа  Ахмад Яссавий тариқатнинг етук номаёндаларидан бири, ғазаллари билан ўзбек адабиёти ривожига муносиб ҳисса қўшган мутасаввуф шоир ва олим Ҳазрати азизон Шайх Худойдоди Вали бобо ётган шу азиз тупрокни зиёрат қилиш учун нафақат Республикамиз,балки Арабистон,Эрон, Покистон каби ислом давлатларидан ҳамда ғарб давлатларидан ҳам зиёратчилар ташриф буюришмоқда.

Ҳазрати  Хожа Ахмади Яссавий тариқатидаги «Жахрия султония» силсила сулукининг ўз замонасидаги пешвоси хисобланган Шайх Худойдоди Вали фаолиятлари ҳақида неча асрлар илгари кўплаб мақомат ва рисолалар ёзилган бўлиб, улар юртимиз ва хориждаги Шарқ  қўлёзмалари фондида сақланмоқда.

            Ўрта Осиё  тасаввуфи Яссавия-Султония-Жахрия тариқатининг номояндаси «Шайх Худойдоди Вали» номи билан  тарихда чуқур из қолдирган, бу зотнинг асл номи Худойберди бўлиб, уларнинг оталари Азизон Ортиқ Шайх илмли ва ориф кишилардан бири эди.

 Азизон Ортиқ Шайх ўша замонларда вилоятдаги ахоли ўртасида ихтилофу-гина қудратлар кўпайиб кетганлиги боис, ўз аҳли аёлини олиб Бухоро шаҳрига кўчиб келишади. Бироз вақт ўтгач гавжум шаҳардан кура, кичикроқ мавъзени танлаб, Миёнколдаги Кармана  мавзеъсига қўнишади. Манбаларда кўрсатилишича 1461 йилда  «Оқ қавм»деб аталувчи фақирона яшайдиган қавм орасида яшаган Азизон Ортик Шайх 1461 йилга келиб ўғил фарзанд кўради. Кўп сарсонгарчилик ва офатлардан омон қолганлиги ва худодан саодатмандлик, фарзандларига омонлик тилаган ҳолда қолган фарзандига Худойберди деб ном куйишган. Аммо ота-онанинг хурсандчилиги ҳам, Худойбердининг ота-она меҳридан, тарбиясидан бахраманд бўлиши ҳам узоққа чўзилмасдан  Худойдоди Вали ота-онасидан етим қолган, у шу вақтда  уч ёки турт ёшда эди.

Ўша даврнинг зиёли кишиларидан бири бўлган Мавлано Халил Коракулий Худойдоди Валини ўзига ўғил қилиб олади ва мактабга беради. Худойберди мактабни тугатгач, (1477-1482 йилларда), Самарканд шаҳрида Жавзония ва Улуғбек  мадрасаларида ўқийдилар. Бу даврларда Улугбек мадрасасида шариат илмларидан ташқари фалокиёт илмлари ўргатилишини эътироф этганлар. Бу эса, ўз навбатида Улугбек шаҳид бўлганларидан кейин бу фанлар ўқитилиши тўхтатилган, деган фикрларга аниқлик киритиши билан аҳамиятлидир.

Кейинчалик, Шайх Худойдоди Ғиждивондаги мадрасада уч йил таълимини давом эттиради, ундан кейин эса, Бухородаги Мулло Муҳаммад Мискин мадрасасида таълим оладилар. Илм ва риёзатчилик туфайли юқори мартабаларга эришган Шайх Худойберди ўзларига маънавий пир ахтариб 889 ҳижрий, 1484 милодий йили 23 ёшларида Жахрия тариқатининг машҳур арбоби Шайх Жамолиддин Азизонинг ҳузурларига, Бухоронинг Калати мавзеъига борадилар ва уларга  қўл бериб ибодатларига кирадилар.

 Шундан сўнг, Ҳазрати Шайх Худойдод Вали туғилиб усган маскани Карманага қайтиб, 1484-1488 йилларда тариқат соҳасидаги фаолиятини давом эттирадилар. 1488-1492 йилларда Карнабликлар хизматида бўладилар. 1492-1496-йиллар давомида Самарқанд шаҳридаги Абу Лайс маҳалласидаги  хонохоқ-мадрасаларида дарс берадилар. Бу вақтларда Хазрат тариқат ривожи учун энг самарали фаолият кўрсатган, илм ва риёзиётчиликда юксак мартабага эришдилар ҳамда кўплаб нуфузли мурид ва муршидларни  тайёрлаш даврининг  бошланиши бўлган. Хазратнинг камбағалпарварлиги ва сахийлик фазилатлари халқ орасида машҳуру-манзур бўлиб, обру-эътиборлари юксак бўлган.

            Хазрат Азизон Шайх Худойдод Вали 1500 йилда Самарқанднинг ўша давридаги Шероз туманидаги обод мавъзелардан бири бўлган Ғазира мавзеъсига келиб, хоноқоқ қурадилар  ва умрларининг охиригача ушбу масканда фаолият кўрсатдилар. 

Ҳазрат Азизон Шайх Худойдод Вали умрларининг охирларида етти кун касал бўлиб ётганлар. Ҳазрат 939 хижрий йили мухаррам ойининг ўн иккинчи куни, хижрий ҳисобда 73 ёшда, яъни 1532 мелодий йили август ойининг 12 куни, мелодий ҳисобда 71 ёшда вафот этганлар ва Ғазира қишлоғида дафн этилган. Бу жой ҳозирги кунда зиёротгоҳга айланган.

 Ҳазрати Азизонинг раҳбарлик қилган даврларидаги Муҳаммад пайғамбар таълимотига асосланган Яссавия тариқатининг халқлар маданияти, адабиёти ва фан ривожланишидаги асосий сабаблардан бири Аллоҳни, унинг қуръонини, Пайғамбарни севиш, суннатларига амал қилган ҳолда дунёнинг гултожиси бўлмиш инсонларнинг ахлоқини камолатга етказиш, уларни ҳалол меҳнатга сафарбар этишдан  иборат бўлган.

 Шайх Худойдоди Валининг ижодига назар соладиган бўлсак, улардан ҳикматлар ва ғазаллар ижодининг  асосини ташкил этганлигини ҳамда бунда руҳониятли пирлари Хожа Ахмад Яссавийнинг шеърий хикматлари, тарихчиларнинг гувоҳлик беришларича, Қуръони Карим,Суннати пайғамбар хадисларидан кейин энг кўп шухрат топганлигини таъкидлаш билан бир қаторда, шоирнинг ўз она тилини биринчи бўлиб, тариқат тили мақомига кўтарганлиги, унинг шеърларидан ҳар бири сўз ва ҳар бир ибора Ислом ҳақиқатлари қадар муқаддас, нурли ва илоҳий эканлигини айтиш зарур бўлади. Хазрат Азизон Худойдод Вали ўз ижодида халқни сабр қаноатга, пок иймону-эътиқодга, халол меҳнатга, мехру мухаббатга, дўстликка ва осойишталикка чақирган бўлсалар, ҳукмронларни адолатга, шавкатга, тинчликка давъат этганлар. Ўзларининг тарихий-маърифий фаолиятларини ижодий фаолиятлари билан уйгунлаштириб, булардан жамият манфаати учун унумли фойдаланганлар.

Хазратнинг адабий меросларига назар ташлар эканмиз, унинг ўзбек, тожик ва форс тилларида ёзилган шеърлари жамланмаси, Мулла Нуъмонхужа Гаирагийда сақланган.

            «Муноқиб»лари асли 33-бобдан иборат. Бу нодир қўлёзма филология фанлари номзоди  Абдухаким Абдувохидов томонидан таржима қилинган.

 Шайх Худойдоди Вали ҳақида кўплаб тарихий китобларда кенг маълумотлар берилган. Бугунги кунда унинг илмий мероси 25дан ортиқ ноёб қўлёзмаларда жамланган бўлиб, жаҳон олимлари томонидан халқимиз маънавияти ва маърифатининг жавоҳир дурдоналар сифатида  ўрганиб, китоблари чоп қилинмоқда.

 Машраб девони характерида тартиб берилган ва 2013 йилда котиб Муҳаммад Ашур Нурмуҳаммад томонидан кўчирилган, Шайх Худойдоди Валининг ўзбекча ва форсча ғазалларидан, ҳикматлари ва байтларидан ташкил топган қўлёзмаси «Девони Худойдод»  катта аҳамиятга эга.

Шайх Худойдоди Вали тўрт фарзанд кўрганлар. Улардан ўғиллари Солеҳ ва қизлари Солиҳа биби ёшлигида вафот этган. Қизлари Биби Хадия Саййид амир Такиддинга никоҳланган. Уларнинг Хожа  Абдулбосит, Хожа Калон ва Хожа Хурд исмли фарзандлари бўлган. Ҳозирда Хазратнинг набиралари Хожа Абдулвосит Азизондан тарқалган авлодлари боқий ва насаб шажараларига эгадирлар. Қизлари Биби Махзуна Саййид Амиршохга никоҳланган. Уларнинг Амир, Санъатулло, Хожа Абдурашид ва Амир Баховиддин исмли фарзандлари бўлиб, Амир Баховиддин исмли фарзандлари боқий авлод қолгани ҳозирча номаълумдир. Ҳазратнинг аксарият авлодлари тариқат йўлидан борган машҳур олим ва уламолар бўлишган. Улар ҳақларида кўплаб китобларда батафсил  маълумотлар келтирилган.

Ҳозирги кунда  биз кўриб турган хоноқони у кишининг авлодлари бўлган сайидлар паноҳи Халифа Абдул Хайр Хужа Судур 1232 йил  хижрий  ва 1816 йил мелодий йилда қурдирган. У кишининг набиралари Исматулло Хўжа томонларидан ушбу ҳаноқо қайта таъмирланган. Тарихий манбаларда кўрсатилишича ўз замонасининг жасур, фидоий, ташабускор аёлларидан бўлган Қангли қишлогида яшаган Ойгул исмли аёл томонидан  орадан 16 йил ўтгач, 1293 йилда хоноқо қайта таъмирланган. Таъмирлаш ишларига усто Бобомурод Ғозганий бошчилик қилганлар.

Олимларимиз мустақиллик туфайли миллий қадриятларимизни ҳар томонлама мукаммал ўрганиш борасида улкан ютуқларни қўлга киритдилар. Жумладан, исломий билимлар халққа етказилди. Қуръони Карим Хадиси шариф бир неча марта чоп этилди, маънавиятимизнинг буюк даҳоларнинг туғилган саналари халқаро миқёсда нишонланмоқда.

 Юртбошимизнинг таъбири билан айтганда  “Яшаб ўтган, бутун умрини маърифат тарқатишга, уруш ва низоларнинг олдини олишга қаратилган, одамлар ўртасида меҳр оқибат туйғуларини камол топдиришга бағишлаган, улуғ, айни вақтда камтарин, юксак иззат-икромга сазовор бўлганларнинг номи тикланмокда. Ана шундай  инсонлардан бири Хазрат Шайх Худойдоди Вали Азизондир».

Дархакикат, Хазрат бобокалонимизнинг ҳаёт фаолиятини, бебаҳо манбаларни урганиш орқали тарихий ҳақиқатларни манбалар орқали ўрганиб, умуминсоний, маънавий бойликларимиз, умумбашарий қадриятларимизни тиклашдек буюк манфаатлар ривожи учун юртимизда улкан қадамлар қўйилганлиги, халқимиз учун ўсиб келаётган ёш авлод учун катта аҳамиятга эга эканлигини чуқур ҳис этишимиз лозим.

Зеро, тарих-инсоннинг баркамоллик,тараққёт йўли бўлиб, мозийни билмаслик,-ўзини англамасликдир. Ўзни англаган  халқгина, буюк кишиларнинг номларини эъзозлаб, рухи покларини доимо ёд этади.

 Хазрат Азизон Шайх Худойдоди Валидан бизга жуда катта ва бой маънавий-маърифий мерос қолган ва унинг бадиий ижоди 15-асрнинг охири ва 16-асрларнинг бошларидаги тарихий манбаларни, адабий жараёнларни ўрганиш учун асосий манбалардан биридир.

Ҳазрати Азизон Шайх Худойдоди Вали зиёратгоҳи мустақиллик йилларида ободонлаштирилиб, қайта таъмирланди. Айникса 2000-2016 йилларда  Хазрат Азизон Шайх Худойдод Вали зиёратгохига  вилоят ва туман хокимлиги тамонидан алохида эътибор каратилиб,замон  талаблари асосида кайта таъмирланди.

2015-2019 © Jomboy tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM