ТТБга янги раҳбар тайинланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туман тиббиёт бирлашмасида танқидий руҳда йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокимлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, шунингдек, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси вакиллари иштирок этган тадбирда муассасанинг бир йиллик фаолияти таҳлил қилинди.

Маълумот ўрнида, Жомбой туман тиббиёт бирлашмаси 1981 йилда ташкил топган. Умумий ҳисобда 320 ўринга мўлжалланган бўлиб, 1440 нафар тиббиёт ходимлари аҳолига хизмат кўрсатишади. Афсуски, муассасанинг сўнгги йиллардаги фаолиятини қониқарли, деб бўлмайди. Ўзибўларчилик, лоқайдлик кайфияти сабаб маблағ ажратилган бўлса-да, қурилиш-таъмирлаш ишлари чала қолган. Ходимларни ишга олиш, тиббий ускуна ва дори-дармон воситалари харидида коррупция аломатлари кўзга ташланади. Бу эса ўз-ўзидан ички муҳитнинг бузилиши, гуруҳбозликка олиб келмоқда.

Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими шу ва бошқа нохуш ҳолатларни аниқ мисоллар билан кескин танқид қилди. Вазиятни тўғрилаш, фаолият самарадорлигини барқарорлаштириш бўйича таклиф, мулоҳазалар билдирилди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасига Холиқова Тозагул Исроиловна тайинланди. 

Т.Холиқова 1975 йилда туғилган. 1997 йилда Самарқанд давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Бугунги кунгача Самарқанд шаҳридаги 1-сонли болалар шифохонаси бош врачи вазифасида ишлаб келаётганди.

2015-2024 © Jomboy tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM