"Аёллар дафтар"ида кимлар қолади?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Оилада аёл зиммасига тушадиган юк салмоғи эркакникидан кам эмас. Айниқса, қишлоқ жойларида, марказдан олис ҳудудларда хотин-қизларга осон эмас. Мактабгача таълим қамрови етарли бўлмаган маҳаллалар бор, фарзанд тарбияси, рўзғор ташвишлари, ишсизлик. Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Аёллар дафтари” ана шу жиҳатларни инобатга олиб амалга киритилди. Мақсад ўзбек хотин-қизлари учун қулай турмуш шароитлари яратиш, уларнинг яшашга интилишларини ошириш, бахтни туйишларига кўмаклашишдан иборат.

Шу кунларда халқ депутатлари туман кенгаши ва жамоатчилик вакилларидан иборат ишчи гуруҳ жойларда ўрганиш ўтказяпти. Хонадонма-хонадон юриб, аҳоли муаммолари, хотин-қизларнинг дарду ташвишларига қулоқ тутилмоқда.

– Журият маҳалласидаги ўрганишларда “Аёллар дафтари”даги ногиронлиги бўлган опа-сингилларимиз билан ҳам суҳбатлашдик, – дейди туман кенгаши депутати Жамшид Жуманов. – Ш.Нормаматова, Т.Остонова, Д.Имомованинг ижтимоий аҳволи ҳисобга олиниб, “Аёллар дафтари”дан чиқармай туришга келишилди. Аксинча, имкониятдан фойдаланиб, тикиш-бичиш, қандолатчилик каби йўналишларда иш бошлаган, рўзғорини тиклаб олган хотин-қизларни камбағалликдан чиқариш тўғрисида хулоса берилди.

2015-2024 © Jomboy tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM