Саричашмалик ёшлар муаммоси ўрганилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ёшлар муаммоларини аниқлашга қаратилган навбатдаги қабул Саричашма маҳалласида ўтди. Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда ҳудудда истиқомат қилувчи 20 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этиб, ўзларини қийнаб келаётган муаммолар юзасидан масъулларга мурожаат этишди.

Тадбир аввалида тадбиркорлик билан шуғулланувчи ёки фаолиятини энди йўлга қўймоқчи бўлган ташаббускор ёшлар учун кредит, субсидия, преференция имтиёзлари ҳақида батафсил тушунча берилди.

Шунингдек, иштирокчиларнинг ишга жойлашиш, олий таълим муассасаларига ўқишга кириш, тендер савдоларида қатнашиш мавзуларидаги саволларига соҳа мутахассислари атрофлича жавоб қайтаришди.

Аниқланган муаммоларни қисқа фурсатда бартараф этиш, ёшларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

2015-2024 © Jomboy tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM