Ижро интизоми эътиборсиз қолмаслиги керак

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бошқарув соҳасининг барча тармоқларига замонавий ахборот технологиялари жадаллик билан кириб келмоқда. Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида жорий этилган “DOCFLOW” электрон ҳужжатлар алмашинуви тизими фикримизга мисол бўла олади.
“DOCFLOW” нафақат бир корхона, балки йирик тизим учун ҳам ягона маълумотлар базасини яратиш имконини беради. Ўз навбатида ҳужжатлар алмашинуви жараёнининг шаффофлигини таъминлайди ва фаолият самарадорлиги таҳлилига ўз ҳиссасини қўшади.
Афсуски, буни ҳамма раҳбарлар тўғри тушунмаяпти. Тизимда очилган хос саҳифалар эътиборсиз қолдирилиши оқибатида ижро интизоми ҳам бузилаётгани ачинарли. 
Олайлик, туман халқ таълими бўлими бошлиғи Ғ.Муродов саҳифасида 25 та, жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи З.Холматов саҳифасида 27 та топшириқ хати ижрога қаратилмаган. Шунингдек, “Жомбой дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти раиси Қ.Шомуродовга юклатилган 37 та, “Агросервис” МЧЖ раиси И.Ибрагимовга юборилган 20 та расмий хатлар ҳам эътиборсиз қолмоқда.
Туман тиббиёт бирлашмаси (5 та), “Маҳалла” хайрия жамоат фонди (8 та), Ёшлар иттифоқи туман кенгаши (8 та), “Матбуот тарқатувчи” туман филиали (5 та) раҳбарлари ҳам хулоса қилишлари зарур. Шунингдек, Ободонлаштириш бошқармаси, “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси, Миллий банк туман филиали раҳбарлари “DOCFLOW” тизимидаги шахсий саҳифаларига юборилган расмий ҳужжатларга масъулиятли бўлишлари мақсадга мувофиқ.

2015-2024 © GOVERNMENT OF JOMBOY DISTRICT. Maked by: SAKTRM