Қизлар ўртасидаги салбий ҳолатлар олди олинади

Image_tadbir: 
jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилнинг 24 январ куни туман ҳокимлигида туман ҳокими У.Назаров, туман ИИБ бошлиғи А.Ҳайдаров, туман ҳокими ўринбосари С.Луқмонов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жомбой туман Кенгаши раиси Ф.Суяров, хотин-қизлар қўмитаси раиси Х.Ўсарова, ХТБ мудури Б.Ўтаев ҳамда умумтаълим мактаблари бошланғич ташкилот етакчилари, Маҳалла фуқаролар йиғинларидаги олтинойилар ва Халқ таълими бўлимининг барча мактаблардаги психологлари иштирокида тадбир ўтказилди. Мактабларда таҳсил олаётган  барча юқори синф (8,9,10,11 синф) қизлари билан мунтазам равишда учрашувлар ташкил этиш,  эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатларини  қизларга одоб-ахлоқ меъёрлари, кийиниш маданияти, катталарга ҳурмат, дарс вақтида ҳамда дарсдан ташқари вақтларда ўзини тутиш одоби, телефон ҳамда интернетдан тўғри фойдаланиш ва бошқа масалаларни мактабларни ўзида муҳокама қилувчи 56 та ишчи гуруҳ ташкил қилинди. Ишчи гуруҳлар Туман Кенгаши сессиясида тасдиқланиб, ўзларидаги қизлар ўртасидаги салбий ҳолатга жавобгар бўлиши бедлгиланди.

 

2015-2019 © GOVERNMENT OF JOMBOY DISTRICT. Maked by: SAKTRM