Йилига 18 марта кўпаювчи ҳашарот

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туманимизда иссиқхона орқасидан рўзғорини тебратаётган оилалар кўп. Шуни ҳисобга олган ҳолда ўсимликларни зарарли ҳашаротлардан ҳимоя қилишга доир айрим тавсияларни бериб ўтмоқчимиз.

Иссиқхона ўсимликларининг асосий душмани шира саналади. Жумладан, полиз ва акация шираси ҳосилга катта зарар  етказиши мумкин. Ҳашарот тушган барглар бужмаяди. Ўсиш темпи секинлашади, ҳосилдан қолади. Бу турдаги ширалар баргнинг орқасида жойлашиб, тайёр озуқа моддаларини сўриб олади.

Ҳашарот эрта баҳордан кеч кузгача тирик личинка туғиб кўпаяди. Яъни, бир мавсумда 16-18 марта авлод беради. Хатари ҳам шунда.

Унга қарши кимёвий курашда 2,5 фоиз “Децис”, “Би 58” ёки 20 фоизли “Конфидор” яхши самара бериши мумкин.

Баҳром ЎРОЛОВ,

вилоят ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг туман инспектори.

 

2015-2024 © GOVERNMENT OF JOMBOY DISTRICT. Maked by: SAKTRM