Меҳр қўйилмаган касб бахтли қилолмайди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туман ҳокими Қаюм Собиров умумтаълим мактабларида бўлиб, ўқувчи-ёшлар билан мулоқот ўтказаётгани ҳақида хабар қилгандик. Учрашувлар давомида битирувчиларнинг қизиқишлари, келажакда қайси касбни эгалламоқчи эканликларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мактаб директорлари, синф раҳбарлари ҳамда фан ўқитувчиларига болаларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, гуруҳларга ажратиш, шу асосда чуқурлаштирилган машғулотлар ташкил этиш тавсия этиляпти. Шунингдек, ҳоким иштирокида ўтаётган мотивацион дарсларда ҳам бу борада ўқувчилар фикри ўрганилмоқда.

Шундай дарслар 12-, 16-, 27- ва 47-умумтаълим мактабларида ташкил этилди. Битирувчилар билан суҳбат давомида Қ.Собиров қайси касб-ҳунар бўлмасин, киши ўз соҳасига қунт ва меҳр билан ёндошса, кўзлаган ниятларига етиши ҳақида сўзлади.

– Касб-ҳунарни қаерда эмас, қандай ўрганиш муҳим, – деди ҳоким. – Айтайлик, дунёнинг энг нуфузли олийгоҳига киритиб қўйишса, аммо ўша касбга меҳрингиз бўлмаса, олган дипломингиз сизни бахтли қилолмайди. Аксинча, ўзингиз қизиққан ҳунарни пухта эгаллаб, ҳалол меҳнат қилсангиз, эл эътирофини оласиз, бахт туйғусини ҳам туясиз, рўзғорингиз ҳам обод бўлади.

Маълумот ўрнида, туманимиз таълим салоҳиятини ошириш учун қатор янгиликлар жорий этилмоқда. Хусусан, “Ҳоким стипендияси” таъсис этилиши, ўқитувчилар рейтинги юритилиши ҳамда битирувчи синф ўқувчиларини ойлик имтиҳонлардан ўтказиб бориш амалиёти фикримиз тасдиғидир.

2015-2024 © GOVERNMENT OF JOMBOY DISTRICT. Maked by: SAKTRM